Қозоғистон велоспорт жамоаси Туркияда 4 та медал қўлга киритди

None
None
ANKARA. Kazinform – Туркияда бўлиб ўтаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг навбатдаги куни Қозоғистон велоспорт жамоаси тўртта медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Эркаклар ўртасидаги шахсий баҳсларда Алишер Жумақан биринчи ўринга сазовор бўлди. Унинг ҳамкасби Дмитрий Носков иккинчи ўринни эгаллади.

Ушбу турдаги мусобақада хотин-қизлар ўртасида Рината Султанова биринчи ўринни эгаллади.

Яна бир қозоғистонлик Марина Кузьмина бронза медалини қўлга киритди.



Фото: olympic.kz

Сўнгги хабарлар