Қозоғистон ва жаҳоннинг энг яхши саҳналарида этник театрларнинг гастролларини ташкил этиш зарур – ҚР Президенти

None
ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқларининг бирлиги ғоясини илгари суришда ижодий жамоалар ва оммавий ахборот воситалари алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Давлат раҳбари этник театрлар ва улардаги фольклор жамоаларининг барча вилоятларда, Қозоғистоннинг энг яхши саҳналарида, шунингдек, хорижда гастрол сафарларини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблайди.

«Қозоғистоннинг этник-маданий хилма-хиллиги бадиий фильмлар, телесериаллар, театрлаштирилган томошаларда ўз аксини топиши керак. Қозоғистоннинг турли этник гуруҳлари тилларида нашр этилаётган оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Улар бирдамлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик қадриятларини ҳар томонлама тарғиб қилишлари, асосий эътиборни миллий кун тартибига қаратишлари керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІ сессиясида.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІ сессияси Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида бўлиб ўтмоқда. Сессиянинг мавзуси «Адолатли Қозоғистон: бирлик, барқарорлик, тараққиёт».

Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар