Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг мағлубиятга учрамаган боксчилари WBC чемпионлик камари учун жанг қилади

None
Фото: instagram.com/nurim.d
ASTANA. Kazinform – 23 ёшли қозоғистонлик боксчи Дилшат Нурим (6-0, 3 КО) ўзининг профессионал фаолиятидаги навбатдаги жанги учун рақиби, санаси ва жойини белгилаб олди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

16 июнда Нурим Тошкентда (Ўзбекистон) бокс кечасида чиқиш қилади. Қозоғистонликнинг рақиби ўзбекистонлик 23 ёшли боксчи Мужибилло Турсунов (2:0, 1 КО) бўлади. Енгил вазн тоифасида (63,5 килограммгача) WBC Asian чемпиони унвони учун жанг баҳс ўтказилади.

Дилшат Нурим ва Мужибилло Турсунов олдинги жангларини 2 декабрда Тошкентда ўтказган эди. Дилшат ўзбекистонлик Фаррух Арслоновни (5:1, 3 КО) мағлуб этган бўлса, Турсунов ҳамюрти Шоҳрухбек Кенжаевни (1:1) техник нокаут билан мағлуб этган.

Сўнгги хабарлар