Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг кўҳна шаҳарлари туристик маршрути очилди

None
None
ALMATY. Kazinform - Алматида «Олтин квадрат» янги туристик маршрути очилди. Ушбу маршрут Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг кўҳна шаҳарларидан ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туристлар Нур-Султан, Алмати, Туркистон, Ўтрор, Тараз, Чимкент, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий ёдгорликларга бой шаҳарларни томоша қилишади.

Бу лойиҳа икки мамлакатнинг туристик имкониятларини ошириш ва ушбу ҳудудларга инвестиция жалб қилишга мўлжалланган.

Маршрут Россиядаги «Олтин халқа» лойиҳасининг аналоги сифатида қаралмоқда.

«Менимча, ҳар йил 20 млн турист билан таъминлаб келаётган «Олтин халқанинг» Марказий Осиёдаги аналоги пайдо бўлди», - деди «Ўзбекистон» туристик брендининг фаҳрий элчиси Лаззат Аханова.

Ушбу маршрут бўйича меҳмонхоналар, кўнгилочар ўринларини қуриш лозим. Аммо бу масалаларнинг ҳаммаси ҳукуматлараро миқёсда хал қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикром Ниёзхўжаевнинг айтишича, икки мамлакат раҳбарлари ўрнатган ишончли ҳамкорлик натижасида ҳар иккала мамлакатга келувчи туристлар сони ортган.

Ўзбекистон ҳозирда 86 та мамлакат билан визасиз алоқа ўрнатган.

«Ҳудудимизда тарихий ва маданий ёдгорликларимиз жуда кўп. Шундан фойдаланган ҳолда чет элликларни маданиятимиз билан таништириш лозим», - деди у.

Ушбу лойиҳа доирасида мусулмонларнинг кичик хожилик сафари сингари муқаддас қадамжолар туризми, тиббий туризм, экотуризм, ишлаб чиқариш туризми, арт туризм кабиларни ривожлантириш кўзланган.

Элчининг айтишича, Чимкентдан Тошкентга тўғридан-тўғри олиб борувчи темир йўл қуриш кўзда тутилмоқда.

«Ўзбекистон томонидан ушбу масала ечимини топган. Тезкор поезд Чимкент-Тошкент, Тошкент-Самарқанд йўналишида юради. Шунингдек, Қизилўрда ва Навоий ўртасида автомобиль ва темир йўл қуришни таклиф қиляпмиз» - деди С.Ниёзхўжаев.

«Олтин квадрат» турлари бу йил синов тариқасида сотувга чиқарилади.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Бош консули Аброр Фатхуллаевнинг айтишича, туристлар оқимига қулай бўлиши учун Шенген визасига аналог сифатида - Silk Visa жорий қилинади. Ушбу визага кейинчалик бошқа мамлакатлар ҳам қўшилиши мумкин.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали

Сўнгги хабарлар