Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказмоқчи

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Астана шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беради.
«Биз ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича муносабатларни янада чуқурлаштиришга тайёрмиз»

, - деди Қозоғистон Республикаси Бош вазири.

Ўз навбатида Абдулла Арипов Ўзбекистон барча устувор йўналишлар бўйича фаол ишларни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади.

«Қозоғистон - мамлакатимизнинг энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир. Сўнгги беш йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравардан зиёд ошди. Энди олдимизда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш вазифаси турибди. Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бормоқда»

, - деди Абдулла Арипов.

Учрашув якунларига кўра, Ҳукумат раҳбарлари солиқларни тартибга солиш, юк транзити, таълим, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва яна бошқа соҳалардаги чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.



Фото: t.me/KZgovernment


Сўнгги хабарлар