Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари «Дарбаза – Мақтаарал» темир йўл линияси қурилишини муҳокама қилди

Автор:  
Бекабат Узаков
22 Февраль, 22:21

Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари «Дарбаза – Мақтаарал» темир йўл линияси қурилишини муҳокама қилди

ASTANА. Kazinform - Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform ҚР ИИРВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Томонлар саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, саноат, транспорт ва мудофаа-саноат комплекси соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Марат Қарабаев саноат кооперацияси соҳасида Қозоғистон ва Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш билан умумий қиймати 2,1 миллиард долларлик 42 та қўшма лойиҳа амалга ошираётганини таъкидлади. Улардан Қозоғистон Республикаси ҳудудида – 29 та, Ўзбекистон Республикасида – 13 та.

photo

Шунингдек, учрашув давомида транспорт соҳаси лойиҳалари, хусусан, Дарбаза-Мақтаарал темир йўл линиясини қуриш масалалари муҳокама қилинди.

«Дарбаза» станциясидан «Мақтаарал» станциясигача узунлиги 106 км бўлган линия қурилиши лойиҳасини амалга ошириш «Сариағаш» назорат-ўтказиш пунктида юкларни тушириш ва йилига 10 миллион тоннагача қўшимча юк ташишни жалб қилиш, шунингдек, Туркистон вилояти Мақтарал тумани магистрал темир йўл линиясини асосий станцияга улаш имконини беради.

photo

Марат Қарабоев ва Саидикром Ниёзхўжаев мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларни кўпайтиришга ёрдам беришга келишиб олдилар. Бугунги кунда икки давлат ўртасида ҳафтасига 20 та: Астана — Тошкент йўналишида 5 та, Алмати — Тошкент йўналишида 14 та рейс ва Ақтау — Нукус йўналишида 1 та рейс амалга оширилмоқда.

Фото: ҚР ИИРВ матбуот хизмати