Қозоғистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари пандемия давридаги минтақавий ҳамкорликни муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида 2020 йил май ойида бўлиб ўтадиган учрашувга оид масалалар муҳокама қилинди. Шу муносабат билан, Қозоғистон Ўзбекистоннинг МДҲ ТИВК видеоконференциясини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Пандемиянинг икки мамлакат иқтисодиётига кўрсатадиган салбий оқибатларини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, шу жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори суръатларини ва халқаро юк ташувчи юк автотранспорт воситаларининг тўсиқсиз транзитини сақлаш муҳимлиги қайд этилди.

Юқори ва олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик масалалари алоҳида кўриб чиқилди. Нур-Султан ва Тошкентнинг юқори даражадаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга бўлган интилиши ўз тасдиғини топди.

Сўнгги хабарлар