+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистон ва Ўзбекистон сув тақсимлаш тўғрисидаги муҳим ҳужжатни имзолади

3 Июль 09:16
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Ўзбекистон сув тақсимлаш тўғрисидаги муҳим ҳужжатни имзолади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев Ўзбекистон билан сув муносабатлари соҳасидаги муҳим ҳужжат тасдиқланганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Марказий Осиё ва Япония ТИВ пандемияга қарши кураш масалаларини муҳокама қилишди

«Тошкентга иш сафари чоғида биз Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев билан икки мамлакат ўртасида сув соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Йўл харитасини имзоладик», - деб ёзди М.Мирзагалиев Twitter саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг имзоланишига «идоралар ўртасидаги узоқ ва узлуксиз музокаралар» асос бўлган.

«Ҳужжат жуда муҳим. Бир қатор сув муаммоларини тартибга солади. Хусусан, 1991 йилдан бери қурилган ва реконструкция қилинган сув ҳавзаларини биргаликда техник тадқиқ қилиш ва мониторинг қилиш; юқори сув омборларидан қўшимча сув оқишини таъминлаш бўйича бирлашган чора-тадбирлар кўриш кўзланади», - деди вазир.

«Йўл харитасидаги яна бир муҳим жиҳат шундаки, сув ресурсларини тақсимлашда шаффофлик бўлади», - деди М.Мирзағалиев. У, шунингдек, Ўзбекистон томони билан музокаралар давом этаётганини ва «кун тартибида яна бир қанча стратегик масалалар борлигини» таъкидлаб ўтди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив