Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-10-12℃

Қозоғистон ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

27 Октябрь, 16:25

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ўзбекистон Бош вазири ўринбосарлари Жамшид Хўжаев ва Жўрабек Мирзамахмудов билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Учрашувда Алихан Смаилов Ўзбекистон Қозоғистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкори эканлигини таъкидлади. Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 33 фоизга ошган. Жорий йилда ҳам ижобий динамика сақланиб қолди.

Шунингдек, Бош вазир Қозоғистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси ва Минтақалараро ҳамкорлик форуми давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Жамшид Хўжаев таъкидлаганидек, Қозоғистон Ўзбекистон учун стратегик ҳамкор, шу боис мамлакат раҳбарияти комплекс ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр.

«Биз ҳамкорлик тезлигини оширишимиз керак. Агар бизда кўплаб стратегик ҳамкорлик лойиҳалари мавжуд бўлса, бу бизнесни ривожлантиришга, савдо тўсиқларини бартараф этишга туртки бўлади. Умуман олганда, биз ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш йўналишида ишлашга тайёрмиз»

, — деди Жамшид Хўжаев.

Фото: t.me/KZgovernment

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар