+7 (701) 759 90 19
USD 432.64 EUR 505.02
RUB 5.47 CNY 64.7
Янгиликлар

Қозоғистон ва Ўзбекистон савдо декларацияларида 9,8 млн долларлик тафовут аниқланди

8 Июль 18:24
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Ўзбекистон савдо декларацияларида 9,8 млн долларлик тафовут аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва божхона назорати самарадорлигини ошириш мақсадида, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат даромад идоралари икки мамлакатнинг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга экспорт декларациялари тўғрисида маълумот алмашмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигидан жой олди Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 66,5 мингдан ошди Ўзбекистонда 2,3 минг одам коронавирусдан даволанмоқда

«Таққослаб текшириш қийин эмас. Бу молиявий хатарларни ўз вақтида баҳолашга ва Қозоғистон-Ўзбекистон чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг божхона қийматини камайтириб кўрсатишни аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, бу коррупция хавфини олдини олишга ва транспорт ҳаракатини тезлаштиришга ёрдам беради», - дейилади Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг баёнотида.

Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг биринчи ярмидаги Ўзбекистондан келган 11 734 та экспорт декларациялари маълумотлари таққосланиб, Қозоғистонда импорт бўйича берилган 1036 та божхона декларациясида келишмовчиликлар аниқланган. Шу билан бирга, Давлат даромадлари қўмитаси, товарлар чиққандан кейин божхона назоратини амалга ошириб, товарнинг божхона нархини камайтириб кўрсатиш ҳоллари аниқланса, Ўзбекистонга мурожаат қилади. Жавоб натижасида, ҳисоб-фактуралар ва экспорт декларацияларини товарларнинг божхона қийматини қасддан камайтирган ҳолда алмаштириш фактлари аниқланди.

«Масалан, «Сариағаш« божхона пости орқали якка тартибдаги тадбиркорлар 3,6 минг тонналик, қиймати 920 минг АҚШ долларига тенг мева-сабзавотларни тақдим этишган. Бироқ, қиймати 5 млн долларлик экспорт декларациялари ва инвойсторларни (Ўзбекистон) таққослаш натижасида товарлар қиймати 5 баравар камайтирилиб кўрсатилгани маълум бўлди. Тафовут 4,1 млн АҚШ долларига етади», - дейилади баёнотда.

2019-2020 йилларда Қўмитанинг товарлар чиққандан кейин божхона қийматини текшириш натижасида 1,1 млрд тангалик божхона тўловлари ва солиқларини ҳисоблаб чиқди. 32 та иш кўриб чиқилмоқда, улар бўйича қиймати 9,8 млн АҚШ доллари миқдорида номувофиқликлар аниқланган.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив