Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ноқонуний миграцияга қарши кураш чоралари белгиланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Парламент Мажилиси ялпи мажлисида «Қозоғистон Ҳукумати ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида Ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича ҳамкорлик ҳақидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси маъқулланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Келишувни 2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари имзолаган. Ҳужжатни ратификация қилиш миграцияни тартибга солиш, фуқаролар масалаларини хал қилиш ва ноқонуний миграция тармоқларини аниқлаш учун қулай шарт-шароит яратади.

«Ушбу келишув иккита фуқароликка ва ноқонуний миграцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга ва миллий хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Келишувга кўра, Ўзбекистон фуқароси паспортини жўнатиш тартиби тартибга солинган. Энди ватандошларимиз (ҚР фуқаролигини олган қозоқ миллатига мансуб собиқ ЎР фуқаролари – Ред.) ЎР паспортини топшириш учун ЎР элчихонасига бориб, консуллик тўловини тўлаши шарт эмас. ҚР Конституцияси 10-моддаси учинчи бандига кўра, республика фуқаросининг бошқа давлат фуқаролигида бўлиши тан олинмайди. Ўзбекистон Республикасы ҳам иккита фуқароликка йўл қўймайди», - деди ҚР Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Марат Қожаев.

Унинг айтишича, Ўзбекистон томони келишувни ратификация қилиш тартибини якунлаган.

М.Қожаев 2014 йилдан буён шунга ўхшаш 14 та келишувга эришилганини маълум қилди. Улардан бирқанчаси имзоланган. Улар орасида Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Беларусь каби давлатлар билан тузилган келишувлар бор. Бу йил Армения билан келишув имзоланиши режалаштирилмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар