Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари иштирокида 15 та ҳужжат имзоланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёевнинг кенгайтирилган таркибда икки томонлама музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Aқорда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди.

Президентлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармояларни жалб этиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.


Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган кўп томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.

– Бугун Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган кўп қиррали муносабатлар стратегик интеграция руҳида жадал ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлайман. Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги барча соҳаларда мисли кўрилмаган юксакликка эришди. Ҳурматли Шавкат Миромонович, бу ижобий тенденцияда сизнинг ҳиссангиз катта, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти бугунги кунда икки давлат ўртасида мустаҳкам ва аҳил муносабатлар ўрнатилгани, бу давлатлараро ҳамкорликнинг ёрқин намунасига айланганини таъкидлади. Барча даражаларда фаол ва ишончли сиёсий мулоқот йўлга қўйилди. Ҳукумат даражасида тизимли ишлар амалга оширилиб, парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда. Томонлар кўп томонлама тузилмалар ва механизмлар доирасида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро кун тартибидаги кўплаб масалалар, жумладан, Aфғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарашлари ва позициялари муштарак.

– Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда мисли кўрилмаган ютуқлар бор. Жорий йилнинг 10 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошиб, 3 миллиард доллардан ошди. Яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга, кейин эса 10 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз. Муҳокама натижасида биз бу эришиш мумкин бўлган мақсад деган хулосага келдик. Aлбатта, бу мақсадни амалга ошириш учун ижро ҳокимияти органлари, биринчи навбатда, ҳукуматларимиз ҳаракат қилиши керак, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Томонлар гуманитар алоқаларнинг жонланишини ижобий баҳоладилар. Халқларнинг умумий маънавий ва маданий қадриятларини бойитган Қозоғистон ва Ўзбекистон йиллари ҳар икки томонда нишонланди. Давлатлараро муносабатлар мақомини иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисидаги қарор икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар натижасида эришилган энг муҳим келишувлардан бири бўлди.

— Бугун биз давлатлараро муносабатлар мақомини иттифоқчилик даражасига кўтаришга келишиб олдик. Биз ҳозиргина бу борада фикр алмашдик ва бу мамлакатларимиз ўртасида сифат жиҳатидан мутлақо янги босқич эканлигини таъкидладик. Aлбатта, иттифоқчилик муносабатлари мамлакатларимиз олдига алоҳида вазифа қўяди. Мен давлатлараро кенгаш тузишни таклиф қилдим. Ушбу учрашув доирасида норасмий, ишбилармонлик асосида тез-тез учрашишимиз мумкин, – деди Қозоғистон Президенти.


Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев кичик таркибда ўтган музокараларнинг аҳамиятини қайд этиб, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш рекорд даражага етгани, қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Кўп қиррали ҳамкорлигимизнинг долзарб масалалари бўйича манфаат ва позицияларимиз муштарак эканини яна бир бор исботладик. Биз мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган яқин ва қардошлик ришталарини юксак қадрлаймиз. Ҳозиргина Қасим-Жомарт Кемелули халқимиз ушбу ташрифдан миннатдор эканини айтди. Дарҳақиқат, ҳар икки мамлакат аҳолиси жуда хурсанд. Чунки биз қанчалик тез-тез учрашсак, муносабатларимиз шунчалик яхши бўлади. Машинасозлик, энергетика, электротехника, кимё, енгил саноат, банк иши ва бошқа соҳаларда ҳамкорликда муваффақиятли лойиҳаларимиз бор, – деди Ўзбекистон Президенти.

Музокаралар якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.


Бундан ташқари, расмий делегациялар аъзолари давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:

Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни жазони кейинги ўташ учун топшириш тўғрисидаги шартнома;

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида космик фазони тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида энергия ресурсларини Қозоғистон-Ўзбекистон божхона чегараси орқали қувур ва электр узатиш линиялари орқали ўтказишда қўшма божхона назорати тўғрисидаги Битим;

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

«Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил етиш концепцияси;

«Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этишнинг қўшма режаси;

Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар автомобил йўли қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

2021-2025 йилларга мўлжалланган Қизилўрда-Учқудуқ автомобил ва темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;

Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ўртасида энергетика соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

Қозоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ўртасида суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида ижтимоий иш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишнинг асосий шартлари тўғрисидаги битим;

Лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг асосий шартлари тўғрисидаги меморандум.


Сўнгги хабарлар