Қозоғистон ва Ўзбекистон почта алоқалари товарларни етказиб бериш ҳажмини кўпайтиради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида халқаро почта жўнатмаларининг оқими кўпайтирилади. Бугун Тошкентда «Қазпочта» АЖ Бошқарув раиси Қанат Алписбаев ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ Бош директори Алишер Файзуллаев келишиб олдилар, деб хабар беради Kazinform «Қазпочта» матбуот хизматига таяниб.

Икки мамлакат миллий почта хизматлари раҳбарлари тегишли ҳужжатни имзоладилар, унинг доирасида электрон тижоратни ривожлантириш учун халқаро почта алмашинуви кучаяди. Қабул қилинган келишув Қозоғистон бизнесига савдо бозорини сезиларли даражада кенгайтириш ва маҳсулотларни Ўзбекистонга етказиб беришни ташкил этиш имконини беради.

«Қазпочта» Ўзбекистон почта алоқаси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда ва бу бозорнинг барча иштирокчилари учун фойдалидир: ўзбекистонлик истеъмолчилар бизнинг товарларнинг кенг турларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқдалар, Қозоғистон компаниялари ўзларининг савдо бозорларини электрон тижорат орқали кенгайтирмоқдалар. Биз Қозоғистон тадбиркорларига қисқа вақт ичида кўпроқ ҳажмдаги маҳсулотни Ўзбекистонга етказиб беришда ёрдам беришни ният қилдик. Шундай қилиб, биз бизнес учун ишончли шерикга айландик ва электрон тижоратни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз», - деди Қанат Алписбаев, «Қазпочта» АЖ Бошқарув раиси.

Икки мамлакат почта хизматлари жорий йилнинг 1 майидан бошлаб ер усти почта алмашинуви частотасини ҳафтасига 5 мартагача оширишни режалаштирмоқда.

Бугунги кунда Қозоғистондан Ўзбекистонга почта алоқаси ҳафтасига 3 маротаба тўғридан-тўғри рейслар билан ва ҳафтасига 2 марта қуруқлик транспорти орқали амалга оширилмоқда.

Ўтган йили ҚРдан ЎРга 23 мингдан ортиқ посилка, EMS буюмлари ва ёзма ёзишмалар етказиб берилди. Ўз навбатида, Ўзбекистондан Қозоғистонга - 15 мингдан ортиқ почта жўнатмалари. Шунингдек, 300 минг кгга яқин халқаро почта жўнатмалари мамлакатимиз ҳудуди орқали Хитойдан Ўзбекистонга транзит орқали етказиб берилди.

Сўнгги хабарлар