Қозоғистон ва Ўзбекистон парвозларни кўпайтириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди

Фото: None
HIVA. Кazinform - Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 9-йиғилиши доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро иқтисодий, маданий ва туризмни ривожлантириш мақсадида икки давлат ўртасида ҳаво қатновини ошириш ва янги йўналишларни очиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Тelegram-каналига таяниб хабар беради.

Бугунги кунда Ўзбекистон билан ҳаво алоқалари рейслар сони бўйича ҳам, хорижий давлатлар ўртасидаги йўналишлар сони бўйича ҳам энг жадал ривожланаётган йўналишлардан бири ҳисобланади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки давлат авиакомпаниялари (Аir Astana, SCАТ, Fly Аrystan, Uzbekistan Airways) Нур-Султан, Алмати, Ақтау, Туркистон, Ақтўбе ва Тошкент, Самарқанд, Наманган, Урганч, Нукус шаҳарларига ҳафтасига 40 та рейс амалга оширади;

Нур-Султан – Тошкент, 6 та рейс (Air Astana – 3 та, Uzbekistan Airways – 3 та); Алмати – Тошкент, 14 та рейс (Air Astana – 7 та, Uzbekistan Airways – 7 та); Алмати – Самарқанд, 4 та рейс (Fly Аrystan – 2 та, Uzbekistan Airways – 2 та);

Алмати – Наманган, 4 та рейс (SCАТ – 2 та, Uzbekistan Airways – 2 та)

Ақтау – Урганч, 4 та рейс (SCАТ – 2 та, «Uzbekistan Airways» – 2 та); Ақтау – Нукус, 4 та рейс (SCАТ – 2 та, Uzbekistan Airways – 2 та);

Туркистон – Тошкент, 2 та рейс (Fly Аrystan – 2 та);

Ақтўбе – Нукус, 2 та рейс (Uzbekistan Airways – 2 та).

Сўнгги хабарлар