Қозоғистон ва Ўзбекистон меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича келишувга эришди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида Қозоғистон ва Ўзбекистон Ҳукуматлари ўртасида меҳнат мигрантлари ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди, дея хабар беради Казинформ мухбири.

Сенатнинг ялпи мажлисида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат мигрантларининг ва Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги меҳнат мигрантларининг меҳнат фаолияти ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Келишув 2019 йил 15 апрелда Тошкентда Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг давлат ташрифи пайтида имзоланган. Ҳужжатдан кўзланган мақсад ҳар иккала давлатда миграция оқимини тартибга солиш ва ноқонуний меҳнат билан шуғулланишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Келишувнинг ратификация қилиниши икки мамлакатнинг меҳнат миграциясини тартибга солиш борасидаги ҳамкорлигини кучайтиради, деб ишонамиз», - деди вазир.

Келишувга кўра, меҳнат мигрантлари қабул қилувчи мамлакат қонунлари ва меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ дам олиш, бошқалар учун хавф туғдирадиган касаллик аниқланганда кафолатланган бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, кафолатланган бепул тиббий хизмат рўйхатига киритилмаган тиббий хизматлар пуллик ёки ихтиёрий тиббий суғурта доирасида тақдим этилади.

Меҳнат мигрантларининг иш ҳақи ва бошқа меҳнат шароитлари қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида тартибга солинади. Шу билан бирга, иш ҳақи ва иш шароитлари қабул қилувчи мамлакат фуқароларига нисбатан паст бўлмаслиги керак.

Қонун лойиҳаси муҳокамасидан сўнг сенаторлар бир овоздан қўллаб-қувватладилар ва ҳужжат қабул қилинди.

Муаллиф: Марлан Жиембаев

Сўнгги хабарлар