Қозоғистон ва Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш идоралари меморандум имзолади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 23-24 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Т.С. Ҳайдаров бошчилигидаги делегация Қозоғистонга икки давлат коррупцияга қарши кураш идоралари ўртасида меморандум имзолаш учун келган.

Йиғилишда Коррупцияга қарши кураш хизмати раҳбари Марат Ахметжанов Қозоғистоннинг коррупцияга қарши сиёсати ҳақида маълумот берди.

МДҲнинг Коррупцияга қарши кураш бўйича давлатлараро кенгаши раиси сифатида у ҳамкасбларини навбатдаги йиғилишда иштирок этишга ва унга қўшилиш масаласини кўриб чиқишга таклиф қилди.

Шундан сўнг амалий даражада тажриба алмашиш бўйича сессиялар бўлиб ўтди.

Коррупция учун маъмурий жавобгарлик, давлат харидлари тизими, даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш масалалари хорижий ҳамкорларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Делегация аъзолари, шунингдек, Аҳолига кўрсатиш марказлари, Нур-Султан шаҳар ҳокимлигининг Вазият маркази, Сариарқа тумани ҳокимлигининг хизмат кўрсатиш маркази ва Antikor ortalygyда бўлди.


Бу делегация аъзоларига коррупwия хавфини камайтирадиган хизматлар кўрсатиш ва олиш жараёнлари билан батафсил танишиш имконини берди.

Ўзбекистонлик ҳамкасблар Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан ҳам учрашди.

Ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобга олиш қўмитаси платформасида жиноят ишини автоматлаштиришни таъминловчи тизимлар тақдим этилди.

Томонлар ҳамкорликни ўзаро манфаатли асосда, жумладан, онлайн семинарлар ташкил этиш орқали ривожлантириш ниятларини билдирдилар.


Сўнгги хабарлар