Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакат шаҳарларини боғловчи темир йўл қуришни режалаштирмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 12 февралда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикрам Ниязходжаев билан учрашди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, инфратузилма лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.

Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакатнинг туристик салоҳиятини оширишга имкон берадиган тезюрар Туркистон-Чимкент-Тошкент темир йўлини амалга ошириш устида ишламоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудига борадиган Мақтаарал - Дарбаза янги линиясини қуриш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа Сариағаш назорат-ўтказиш пунктидаги юкни сезиларли даражада камайтиради.

Шунингдек, Туркистондан Тошкентга янги тезюрар автомагистрални ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, вазир ва элчи, ҳаво алоқасини муҳокама қилдилар. Коронавирус пандемиясига қарамай, икки мамлакат ўртасида рейслар мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Келгусида уларнинг сонини кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Урганч, Самарқанд, Нукус шаҳарларидан Қозоғистоннинг Туркистон, Ақтау ва Тараз шаҳарларигача янги йўналишлар очиш режалаштирилган.

Йиғилиш қатнашчилари инфратузилма лойиҳаларидан ташқари, саноат лойиҳаларига ҳам эътибор қаратдилар. Томонлар Қозоғистонда машинасозликка, шунингдек, Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналарни ташкил этишни ният қилмоқда. Шунингдек, Чимкент шаҳрида дори воситалари ва гигиена воситалари ишлаб чиқарадиган завод қурилиши режалаштирилган.




Сўнгги хабарлар