Қозоғистон ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгашларининг кенгайтирилган консультациялари бўлиб ўтди

None
None
АЛМАТИ. Kazinform – Алмати шаҳрида Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик кенгашлари аппаратларининг режага мувофиқ кенгайтирилган консультациялари бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси - Хавфсизлик Кенгаши котиби Қалмуханбет Қасимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов раислиги билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида икки давлат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар глобал ва минтақавий хавфсизлик, Марказий Осиёдаги ҳозирги пайтдаги муаммолар, шунингдек халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги фикрларини билдиришди.

Тадбирда экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ўзаро алоқалар алоҳида тилга олинди.

Икки давлатнинг иқтисодий тизимлари ҳамда халқлар учун муҳимлиги эътиборга олингани ҳолда трансчегаравий дарёларни фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликнинг турли жиҳатлари муҳокама мавзуси бўлди.

Музокаралар чоғида ҳарбий, ҳарбий-техник соҳалардаги ўзаро алоқалар масаласи кун тартибига киритилди.

Учрашув якунида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик Кенгаши аппарати ўртасидаги 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси келишилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар