Қозоғистон ва Ўзбекистон эвакуация қилинган қозоғистонликлар аҳволини бирга назорат қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Елжан Биртанов ўзбекистонлик ҳамкасбига Ухандан қозоғистонликларни эвакуация қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Томонлар ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги тезкор маркази орқали доимий алоқада бўлиш ва ахборот алмашишга келишиб олишди.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойнинг Ухан шаҳридан коронавирус туфайли Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрига эвакуация қилингин беш нафар ҚР фуқаросининг аҳволини қўшни ҳамкорлар билан биргаликда мониторинг қилиб боради. Эвакуация қилинган бешовлон икки ҳафталик карантинда.

Таъкидлаш жоизки, вазият Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатъий назорати остида.

Сўнгги хабарлар