Қозоғистон ва Ўзбекистон делегациялари авария оқибатларини бартараф этиш масалаларини муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациялари ЎР Сирдарё вилояти ва ҚР Туркистон вилоятининг бир қисмини сув босишига олиб келган Сардоба сув омбори аварияси оқибатларини бартараф этиш масаласини биргаликда кўриб чиқиш учун йиғилиш ўтказдилар, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.

Бош вазир ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги Қозоғистон Республикаси делегацияси таркиби Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалдидан ташкил топди.

Бош вазир ўринбосари С.Умрзоқов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг таркиби ЎР Сув хўжалиги вазири Ш.Хамроев ва Сирдарё вилояти ҳокими Г.Мирзаевлардан иборат бўлди.

Ҳукумат делегациялари икки мамлакатнинг сув босган жойларини вертолётда айланиб чиқишди ва томонлар Сардоба сув омборидан сув оқиши тўлиқ тўхтаганига амин бўлишди.

Шу куни музокаралар олиб борилди. Музокаралар давомида томонлар вазиятни муҳокама қилишди ва фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун биргаликда ишлашга келишиб олдилар.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон томони тошқиннинг оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Туркистон вилоятига, биринчи навбатда, Фирдавсий ва Ўргебас овулларига 100дан ортиқ техника ва мутахассисларни юборган.

Музокаралар давомида томонлар Сардоба сув омборини тиклаш бўйича ўзаро келишилган ишларни ташкил этишга келишиб олдилар.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстлик ва стратегик шериклик тамойиллари бўйича яқин ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирдилар.

Сўнгги хабарлар