Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шатнома тайёрлади – ҚР ТИВ

None
ASTANA. Кazinform – 14-19 ноябр кунлари Тошкентда Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясининг 100-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«14-19 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси таркибидаги Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг 100-йиғилиши бўлиб ўтди.

Томонлар Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ҳамда мазкур шартномага қўшимча бўлган якуний чегара демаркацияси ҳужжатлари лойиҳаларини имзолашга тайёрладилар. Бундан ташқари, томонлар Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси иши бўйича якуний баённомани имзоладилар. Музокаралар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида ўтди», — деди вазирлик расмий вакили.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар