Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Қазиғурт» назорат-ўтказиш пункти бир кунга ёпилади

5 Октябрь, 20:39
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Қазиғурт» назорат-ўтказиш пункти бир кунга ёпилади

ASTANA. Кazinform - «Қазиғурт» назорат-ўтказиш пункти (Қозоғистон) ва унга туташ «С. Нажимов» (Ўзбекистон) кундузи фуқаролар ва транспорт воситалари учун ёпиқ бўлади, деб хабар беради Кazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

«Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати билан биргаликда 2022 йил 6 октябр соат 09:00 дан 2022 йилнинг 7 октябр соат 09:00 гача , «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан икки мамлакат назорат-ўтказиш пунктлари ўртасидан ўтган газ қувурларига гидравлик синов ўтказиши туфайли «Қазиғурт» (Қозоғистон) ва унга туташ «С.Нажимов» (Ўзбекистон) назорат-ўтказиш пункти фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши учун ёпилади», — дейилади Давлат даромадлари қўмитаси хабарида.

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади.

«Биз ташувчилардан ва чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган ҳар бир кишидан ўрнатилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўналишини олдиндан режалаштиришларини сўраймиз», - дея қўшимча қилишди қўмитадан.

Янгиликлар