+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Мирзакентда микрорайон қурилишини бошлаб берди

10 Май 13:22
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Мирзакентда микрорайон қурилишини бошлаб берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Туркистон вилояти Мақтаарал туманидаги Мирзакент овулида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Бу ҳақда primeminister.kz хабар берди.

Бош вазирлар Мақтаарал туманининг сув босган жойларини бориб кўришди, шунингдек, Жанажол овул округининг Нурлижол, Ўргебас ва Фирдавсий овулларига ташриф буюриб, тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Қутқарув ва авария-тиклаш ишларига 1300дан ортиқ киши ва 220 та техника, шу жумладан 200дан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис ва 100га яқин ўт ўчириш машиналари, экскаваторлар, тракторлар, сув насослари ва бошқа техникалар жалб қилинган.



Мақтаарал туманининг маъмурий маркази – Мирзакентда Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари янги микрораённинг қурилиш режаси билан танишди, илк уйларга пойдевор қўйиш маросимида иштирок этдилар ва аҳоли билан учрашдилар.



Жами, Мирзакентда сув тошқинидан зарар кўрган Женис, Жанатурмис ва Достиқ аҳоли пунктларидаги 500 оила учун якка тартибдаги уйлар, мактаблар, болалар боғчалари ва фельдшер пунктларини қуриш режалаштирилган. Қурилиш ишлари Қозоғистон ва Ўзбекистон мутахассислари билан биргаликда олиб борилади.



А.Мамин ва А.Арипов Фирдавсий овулида вайрон бўлган уйларнинг қайта тикланишини кўздан кечирди ва маҳаллий аҳоли билан учрашди.

Бош вазир Президент номидан тошқиндан жабр кўрган Туркистон вилояти Мақтарал туманининг аҳолиси янги ёки таъмирланган уй-жой билан тўлиқ таъминланишини таъкидлади. Уларнинг ҳар бирига республика бюджетидан 100 минг танга берилади. Шунингдек, бизнес ҳамжамияти вакиллари жабрланганларга ҳомийлик ёрдами кўрсатмоқдалар.




Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив