Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда коинотни тадқиқ қилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон коинотни биргаликда тадқиқ қилишни режалаштирмоқда. Икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги бу борадаги келишув Ashyq меъёриё ҳуқуқий ҳужжатлар сайтида муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатда келишув доирасида амалга ошириладиган иш йўналишлари кўрсатилган. Умуман олганда, Қозоғистон ва Ўзбекистон томонлари космик соҳанинг турли йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш, астрофизика ва сайёраларни биргаликда ўрганиш ниятида.

«Қозоғистон ва Ўзбекистон: космик тадқиқотлар, ерни масофадан зондлаш, космик аппаратлар ва уларнинг бошқа жиҳозларини йиғиш, ер усти космик инфратузилмасини ривожлантириш, космик кемаларни учириш, сунъий йўлдош навигация тизимлари ва технологияларини жорий этиш бўйича келишиб олдилар», — дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, икки давлат илмий-техникавий ахборот ва тадқиқот материалларини алмашадилар. Битимга кўра, қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун давлат бюджети ва бошқа манбалар ҳисобидан маблағ жалб этилади.


Сўнгги хабарлар