Қозоғистон ва Япония Ташқи ишлар вазирлари Токиода музокара ўтказди

None
ТОKYO. Кazinform - Давлат раҳбари топшириғига кўра Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг давлат дафн этиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Токиога келди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қозоғистон делегацияси Япония пойтахтига келиши биланоқ, Мухтар Тлеуберди Япония Ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши билан музокаралар ўтказди. М.Тлеуберди Президент Қ.Тоқаев ва Қозоғистон халқи номидан ҳамдардлик билдириб, С.Абэ мамлакатнинг яқин дўсти бўлганини, икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

Музокаралар чоғида томонлар қисқа тарихий даврда Қозоғистон ва Япония кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилгани ва бу йил дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини муваффақиятли нишонлаётганини таъкидлади.


Шунингдек, вазирлар икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли масалалари, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш йўллари, шунингдек, кўп томонлама форматдаги ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали атрофлича кўриб чиқилди.

Фото: ҚР ТИВ матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар