Қозоғистон ва Япония IT соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ниятидалар

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Япония IT соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. Бу ҳақда «Транстелеком» AЖ вакилларининг Murou Sistem билан амалий учрашувида маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Музокараларда «Транстелеком» бошқаруви раиси ўринбосари Ерлан Минавар ва япон компанияси асосчиси Жонгхин Пан қатнашди. Томонлар рақамли трансформация тажрибасини муҳокама қилишди, ўз лойиҳалари ҳақида гаплашишди ва келгусидаги режалари билан бўлишишди.

«Murou Sistem - Alibaba корпорациясининг стратегик ҳамкори. Сизнинг мамлакатингиз биз учун катта қизиқиш уйғотаётганини қайд этишга ижозат беринг. Сизнинг маълумотлар марказларингиз ва уларнинг ҳисоблаш кучи бизни қизиқтиради. Aлбатта, биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Биз буларнинг барчасини муҳокама қиламиз», - деди Жонгхин Пан.

Учрашувнинг қозоғистонлик иштирокчилари, шунингдек, Япония билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидладилар. «Транстелеком» бошқаруви раиси ўринбосари Ерлан Минаварнинг сўзларига кўра, бу ҳамкорлик ҳар икки томоннинг ўсиши ва ривожланишига ҳисса қўшади.

«Транстелеком» - Марказий Осиёдаги энг йирик хусусий телекоммуникация компанияларидан бири. Бизда иккита фаолият йўналиши бор - телекоммуникация ва IT. Биз булутли хизматларни амалга ошириш билан шуғулланамиз. Бугунги кунда эса бизда 10 та маълумотларни қайта ишлаш марказлари бор», - деди у.


Сўнгги хабарлар