Қозоғистон ва Венгрия атом энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш тўғрисида ҳужжат имзолайди

None
ASTANА. Кazinform – Яқин келажакда Қозоғистон ва Венгрия бир қатор идоралараро ҳужжатларни имзолайди. Бу ҳақда пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йилнинг 26-27 январ кунлари Будапешт шаҳрида (Венгрия) Қозоғистон-Венгрия иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлиси бўлиб ўтади. Комиссиянинг Қозоғистон томони ҳамраиси сифатида Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров ва Венгриядан Молия вазири Михай Варга иштирок этади. Комиссия йиғилишида Қозоғистон-Венгрия ишбилармонлар кенгаши йиғилишини ўтказиш ва бир қатор идоралараро ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган. Улар орасида Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Венгрия Маданият ва инновациялар вазирлиги атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолайди», — деди А. Смадияров.

Унга кўра, икки давлат вакиллари Венгриянинг Stipendium Hungaricum стипендия дастури доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилади. Ушбу дастур доирасида Венгрия томони 250 та грант ажратади (110 таси бакалавриат, 90 таси магистратура, 30 таси бакалавриат + магистратура ва 20 таси докторантура грантлари).

Аввал хабар қилинганидек, 2023 йилнинг 23-24 январ кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди иштирок этади.

Фото: www.greenpeace.ch

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар