Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида ҳаво алоқаси қайта тикланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Фуқаро авиацияси қўмитаси Вьетнам Социалистик Республикаси авиация маъмурияти билан биргаликда Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида мунтазам йўловчи қатновларини қайта тиклаш устида ишламоқда, дея хабар беради Кazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг ФАҚ Тelegran-каналига таяниб.

Шу тариқа, Вьетнамнинг энг йирик авиакомпанияси «Vietjet Air» жорий йилнинг сентабр ойи охиридан бошлаб ҳафтасига 2-3 марта частотали Камрань – Нур-Султан ва Камрань – Алмати йўналишларида мунтазам йўловчи рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Аirbus А-330 типидаги самолётларда.

Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида ҳаво алоқаларининг тикланиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни жадал ривожлантиришга хизмат қилади.

«Vietjet Аir» - Вьетнамнинг арзон авиакомпанияси. Авиакомпания 2007 йилда парвозларни амалга ошира бошлаган. У 19 дан ортиқ йўналиш бўйича 10 та давлат – Сингапур, Малайзия, Мьянма, Индонезия, Камбоджа, Тайван, Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Ҳиндистонга халқаро рейсларни амалга оширади. Авиакомпания паркига 78 та Аirbus А320, А321, А321neо, А330 самолётлари киради.

Сўнгги хабарлар