Қозоғистон ва Уммон Султонлиги ўртасида қўшма комиссия тузилади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ва Уммон Султонлиги ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшма махсус комиссия тузилиши мумкин. Келишувнинг тегишли ҳужжати «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Уммон Султонлиги Ҳукумати ўртасида 2023 йил 1 февралда Маскат шаҳрида имзоланган Қозоғистон-Уммон қўшма комиссиясини тузиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин. Томонларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ, тенг ҳуқуқий ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида комиссия икки томонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, технологик, илмий, туристик ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш; шунингдек, томонлар ўртасида манфаатдор бўлган бошқа йўналишларда ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда томонларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга йўналтирилган, деб ёзилган битим ҳужжати лойиҳасида.

Комиссия ваколатига қуйидаги вазифалар киради:

– томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли икки томонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, технологик, илмий, туристик ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик натижаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш;

- икки томонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, технологик, илмий, туристик ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;

- икки томонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, технологик, илмий, туристик ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва янада ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

- томонларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ икки томонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, технологик, илмий, туристик ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Ҳужжатга кўра, комиссия ишини мувофиқлаштириш икки давлат Ташқи ишлар вазирлигига юкланади.

Ҳужжат 10 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар