Қозоғистон ва Уммон ўртасида тўғридан-тўғри рейс очилади

None
ASTANA. Кazinform – 2023 йил 1 июлдан бошлаб Маскат-Алмати йўналиши бўйича ҳафтасига 2 рейс частотаси билан тўғридан-тўғри мунтазам рейс очилади, дея хабар беради Кazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.
«Фуқаро авиацияси қўмитаси Уммон авиация маъмурияти билан биргаликда «Salam Air» авиакомпаниясининг мунтазам йўловчи рейсларини очиш масаласини ишлаб чиқди. «Қозоғистон ва Уммон ўртасида ҳаво қатновининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, туристик ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар