Қозоғистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform -Туркманистон томонининг ташаббуси билан, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Туркманистон Бош вазири ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтига таяниб.

Мулоқот чоғида Ташқи ишлар вазирлари Қозоғистон-Туркманистон стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди. Бу йил 6 август куни Туркманбошида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш борасида ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар юқори ва олий даражада бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилишди.


Сўнгги хабарлар