Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги ҳаво қатновлари сони ортади

None
ASTANA. Кazinform – Алмати-Анқара йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари бошланади. Бу ҳақда Кazinform ҚР ИИРВга таяниб хабар беради.

«Тurkish Airlines» жорий йилнинг 20 ноябридан бошлаб А-320 ва Б-737 русумли самолётларда Алмати-Анқара йўналиши бўйича ҳафтасига 2 марта мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 5 декабридан бошлаб Астана ва Анқара шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 2 та рейс частотаси билан янги рейс амалга оширилади.

Парвозларни кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар