Қозоғистон ва Туркия ўртасида божхона назоратини соддалаштириш тўғрисидаги битим Мажилис томонидан ратификация қилинди

None
ASTANA. Kazinform - Мажилис депутатлари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш ва божхона назорати тартиб-тамойилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шартнома Томонлар давлатлари ҳудудлари ўртасида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумот алмашиш орқали божхона назорати самарадорлигини ошириш ва муддатларини қисқартириш мақсадида тузилган. Битим қоидаларига мувофиқ, Томонларнинг божхона органлари дастлабки маълумотлар алмашинувини амалга ошириш учун масъул бўлган ва тўғридан-тўғри алоқаларни амалга оширишга ваколатли мансабдор шахслар рўйхатини белгилайдилар», - деди ҚР Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев.

Шунингдек, ахборот алмашиш учун техник шартлар ишлаб чиқилади ва тажриба лойиҳаси ишга туширилади, шундан сўнг Томонлар божхона органлари мунтазам равишда ахборот алмашишни бошлайдилар.

«Умуман олганда, Битим лойиҳаси Томонлар ўртасида божхона тартиб-тамойилларини соддалаштириш ва оптималлаштиришга қаратилган. Мазкур Битимни ратификация қилиш мамлакатимиз учун салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди ҳамда республика бюджетидан маблағ ажратишни талаб қилмайди», - дея қўшимча қилди ҚР Бош вазири ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар