Қозоғистон ва Туркия президентлари стол тенниси ўйнади

None
None
ANKARA. Kazinform – Расмий тадбирлардан сўнг Қозоғистон ва Туркия президентлари стол тенниси ўйнади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати Telegram саҳифасида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Туркияга борди.

Анқарага давлат ташрифи доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан музокаралар ўтказди. Натижада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 14 та муҳим ҳужжат имзоланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоған икки давлат ўртасидаги муносабатларни «кенгайтирилган стратегик шериклик» даражасига кўтаришга қарор қилди.

Қозоғистон ва Туркия президентлари кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот берди.

Кун якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоған ОАВ вакилларига брифинг ўтказди.


Сўнгги хабарлар