Қозоғистон ва Туркия мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилди
10 Май 16:05

Қозоғистон ва Туркия мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилди

ANKARA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов Анқарада Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулусий Акар билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Руслан Жақсилиқов Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев делегацияси таркибида Анқарага келди.

Юқори мартабали меҳмон шарафига Туркия Мудофаа вазирлиги биносида фахрий қоровул саф тортди.


Вазирлар икки қардош давлат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш йўллари, минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Мудофаа вазирликлари раҳбарлари Туркия ва Қозоғистон халқларини боғловчи тарихий ришталар мавжудлигини таъкидладилар.


Туркия вазири Анқара-Нур-Султан стратегик шериклик келишувини икки томонлама алоқаларни кенгайтириш йўлидаги муҳим босқич деб атади. Акар Туркия-Қозоғистон мудофаа алоқаларини, жумладан, бирлашган ҳарбий машғулотлар ва мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг аҳамиятига эътибор қаратди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив