Қозоғистон ва Туркия космик сунъий йўлдош тизимлари бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

None
ANKARA. Kazinform - Turkish Aerospace таклифига биноан «Қазғарыш» корхоналари вакиллари космик ускуналарни йиғиш-синов мажмуаси ва конструкторлик бюросига ташриф буюриб, компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Маълумки, Turkish Aerospace TurkSat-6A оғир тоифали космик кемасини мустақил равишда лойиҳалаштириб, қурган.

Йиғиш-синов мажмуасини кўздан кечириш чоғида Қозоғистон делегациясига космик кеманинг ўзи ва унинг муҳандислик макетлари кўрсатилди ҳамда улар конструкторлик бюроси ишини кўриш имконига эга бўлди.

«SmallGeo платформаси бугунги кунда Turkish Aerospace компанияси ва унинг шўъба корхонаси GSatCom телекоммуникация сунъий йўлдошларини яратиш учун асосий платформа эканлигини ҳисобга олиб, «KazSat-3R» космик алоқа тизимини яратиш мақсадида ушбу маҳсулотдан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқиш мумкин»

, - дейди «Республика космик алоқа маркази» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Васил Леонов.

Учрашувда турк ва қозоғистонлик экспертлар Марказий Осиё давлатлари ва туркий давлатлар ташкилотлари манфаати учун қўшма алоқа сунъий йўлдоши лойиҳасининг режаларини муҳокама қилдилар.

Turkish Aerospace компанияси нафақат бундай қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятини қўллаб-қувватлаш, технологик платформа бўлиш ва космик тизимни яратиш, балки Қозоғистон Республикаси учун технологиялар трансферида иштирок этишга, шунингдек, аэрокосмик соҳада қозоғистонлик мутахассисларнинг малакасини оширишга тайёрлигини билдирди.

Сўнгги хабарлар