Қозоғистон ва Туркия чақалоқлар реанимацияси бўйича қўшма лойиҳани бошлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва турк мутахассислари чақалоқлар реанимацияси бўйича қўшма лойиҳани ишга туширади. Ҳозирда мазкур ҳужжат икки давлат давлат органлари томонидан маъқулланган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Kazinform мухбирининг саволига жавобан маълум қилди.

«

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад - оилавий тиббиёт, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш, шифокорлар малакасини ошириш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича тажриба алмашишдан иборат. Ҳозирда келишув давлат органлари томонидан тасдиқланмоқда

», - дейилади вазирлик хабарида.

Ҳужжатнинг яна бир йўналиши – шифохона бошқаруви, фармацевтика, тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, вакцина яратиш ва косметика соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш, мутахассислар ва консалтинг хизматлари алмашинуви, соғлиқни сақлаш соҳасида инсон капиталини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қисқа муддатли тренинглар ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президентининг Туркияга давлат ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари кенгайтирилган стратегик шериклик ҳақида баёнот берган эди.

Баёнотда томонлар ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, иқтисодиёт, савдо, сармоя, саноат, тоғ-кон саноати, фан ва технология, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик, энергетика, атроф-муҳит ва урбанизация, соғлиқни сақлаш, оилавий ва ижтимоий хизматлар, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, офатлар ва фавқулодда вазиятлар, таълим, оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар, маданият, туризм, спорт, архив соҳаларида ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни чуқурлаштириш ҳамда бу борадаги икки томонлама ҳамкорлик механизмларини ошириш орқали улардан максимал даражада фойдаланиш бўйича келишувга эришилгани қайд этилди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар