Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Қозоғистон ва Туркия байроқларининг флешмоби бўлиб ўтди

28 Ноябрь 14:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти куни ва Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Туркияда икки давлат давлат рамзлари акс этган флешмоб ташкил этилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Туркия учун рамзий маънога эга бўлган тадбир Анқарадан 80 км шарқда жойлашган Қириққалъада ўтказилди. Ташкилотчилар бу жойни бекорга танламаган. Бу ерда Туркиянинг 43 ўлкасини боғловчи йўл ўтади ва Байроқтепе платосидан узоқда ҳилпираб турган давлатнинг катта байроғи яққол кўринади.

Флешмобни Туркистоннинг фахрий фуқароси, Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети битирувчиси доктор Фатма Сенмез ташкил қилди. Унга маҳаллий давлат ҳокимияти ва ижроия органлари, турк ёшлари, кўнгиллилар ва Қозоғистонни севувчи маҳаллий аҳоли ёрдам берди.

Ф.Сенмез сўнгги 27 йил давомида Қозоғистонни Туркияда танитишга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ўшандан бери у бевосита Қозоғистон билан боғлиқ 530 та турли тадбирларни ташкил этган.

«530 рақамига тўғри келган ушбу тадбирни Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил қилдим. Маънавий пойтахтимиз Туркистонда таълим олганимдан фахрланаман. Турк дунёсининг асосчиси бўлган Елбасымизни ўшанда илк бор кўрганман. Бугунги тадбир унга бағишланади. Чунки туркий дунёнинг етакчиси ва оқсоқоли Нурсултон Назарбоев нафақат қозоқ халқи, балки бутун турк дунёси манфаати учун хизмат қилмоқда», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар