USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Қозоғистон ва Туркия байроқларининг флешмоби бўлиб ўтди

28 Ноябрь 14:20
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Туркия байроқларининг флешмоби бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти куни ва Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Туркияда икки давлат давлат рамзлари акс этган флешмоб ташкил этилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Туркиянинг учта провинциясида йўловчи автобуслари ҳалокатга учради Спортча юриш: Туркияда қозоғистонлик спортчилар «олтин» ва «бронза» медалларини қўлга киритди Қозоғистон Туркия билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади – ҚР Бош вазири

Туркия учун рамзий маънога эга бўлган тадбир Анқарадан 80 км шарқда жойлашган Қириққалъада ўтказилди. Ташкилотчилар бу жойни бекорга танламаган. Бу ерда Туркиянинг 43 ўлкасини боғловчи йўл ўтади ва Байроқтепе платосидан узоқда ҳилпираб турган давлатнинг катта байроғи яққол кўринади.

Флешмобни Туркистоннинг фахрий фуқароси, Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети битирувчиси доктор Фатма Сенмез ташкил қилди. Унга маҳаллий давлат ҳокимияти ва ижроия органлари, турк ёшлари, кўнгиллилар ва Қозоғистонни севувчи маҳаллий аҳоли ёрдам берди.

Ф.Сенмез сўнгги 27 йил давомида Қозоғистонни Туркияда танитишга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ўшандан бери у бевосита Қозоғистон билан боғлиқ 530 та турли тадбирларни ташкил этган.

«530 рақамига тўғри келган ушбу тадбирни Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил қилдим. Маънавий пойтахтимиз Туркистонда таълим олганимдан фахрланаман. Турк дунёсининг асосчиси бўлган Елбасымизни ўшанда илк бор кўрганман. Бугунги тадбир унга бағишланади. Чунки туркий дунёнинг етакчиси ва оқсоқоли Нурсултон Назарбоев нафақат қозоқ халқи, балки бутун турк дунёси манфаати учун хизмат қилмоқда», - деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив