Қозоғистон ва Туркия аэрокосмик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди «Turkish Aerospace Industries» (TAI) аэрокосмос ва мудофаа-саноат компанияси бош директори Темел Котил билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Томонлар Қозоғистон ва TAI ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини, шу жумладан компаниянинг машинасозлик, саноат ва аэрокосмос соҳаларидаги лойиҳаларида иштирок этишини, шунингдек, қўшма ишлаб чиқариш ва технологиялар трансферини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Т. Котил қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини таъкидлаб, икки томонлама ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Учрашув якунлари бўйича самарали ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

TAI махсус интеграциялашган тизимларини лойиҳалаш, тайёрлаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган етакчи турк аэрокосмик компанияси.

Компания ноёб ускуналарни ишлаб чиқарувчи йирик халқаро компаниялар учун ишлаб чиқариш майдончасидир ва 5 та асосий бизнес сегментида ишлайди: самолётлар, вертолётлар, учувчисиз ҳаво воситалари, космик тизимлар, аэротузилмалар.


Сўнгги хабарлар