Қозоғистон ва Тожикистон томонидан бир қанча стратегик лойиҳалар тайёрланади

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон билан икки томонлама ҳамкорлик режаларини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сизнинг ташрифингиз катта аҳамиятга эга. Биз сизнинг ташрифингизни тарихий деб баҳоладик. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади, иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланади», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев кенгайтирилган таркибдаги учрашув чоғида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга мурожаат қилиб.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, олдинда кўп ишлар турибди, чунки иттифоқчилик муносабатлари янги стратегик лойиҳаларни назарда тутади.

«Биз ҳозиргина икки ёки-учта стратегик лойиҳаларни тайёрлаш зарурлиги ҳақида гапирдик ва ҳукуматларга ушбу мақсадларни амалга ошириш устида ишлашни топширдик. Ўйлайманки, яқин келажакда биз икки томонлама ҳамкорлик борасида янги марраларни забт этамиз», – дея қўшимча қилди Қозоғистон Республикаси Президенти.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар