Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги йиллик товар айирбошлаш ҳажми 1,4 миллиард долларга етди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида турли соҳаларда 100 дан ортиқ шартномалар имзоланган. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан Ақордада бўлиб ўтган кенгайтирилган учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатларимиз ўртасида барча даражадаги ишончли сиёсий мулоқот ўрнатилди. Биз бир қатор халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Биз Марказий Осиёда барқарор ривожланиш ва хавфсизликни таъминлаймиз. Иккала томон ҳам турли соҳалардаги 100 дан ортиқ шартномаларни ўз ичига олган муҳим шартномавий-ҳуқуқий базага эга. Бугун бу рўйхат муҳим келишувлар билан тўлдирилади», – деди ҚР Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон кўп йиллар давомида Тожикистоннинг иккинчи йирик савдо шериги бўлиб келганини эслатди.

«Биздаги маълумотларга кўра, ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард 400 миллион долларни ташкил этган. Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия, шунингдек, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти икки томонлама кун тартибини илгари суришда муҳим ҳисса қўшмоқда. Уларнинг фаолияти Қозоғистон-Тожикистон ишбилармонлар кенгашини самарали тўлдиради», – деди Давлат раҳбари.

Аввал хабар берганимиздек, Ақордада Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг учрашуви бошланди.

Кеча Қозоғистонда давлат ташрифи билан бўлган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

3 май куни Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форумида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар