Қозоғистон ва Тожикистон Президентлари тор доирада икки томонлама музокара ўтказди

None
None
DÝSHANBE. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Душанбега расмий ташрифи чоғида «Қасри Миллат» саройида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан икки томонлама музокара ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Олий даражадаги музокаралар бошланишидан олдин Қозоғистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Фахрий қоровул бошлиғи рапорт берди ва икки мамлакат давлат мадҳиялари ижро этилди. Бундан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон давлат байроғига ҳурмат бажо келтирди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини таништирдилар. Маросимдан сўнг тор доирадаги учрашув бошланди.

Томонлар Қозоғистон-Тожикистон стратегик шерикчилигининг кўплаб масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ошириш йўллари муҳокама қилинди, бунда сиёсий мулоқотни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорлик ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомат Тоқаев, Тожикистонга келганидан бери унга ва Қозоғистон делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик ва ҳурмат учун Эмомали Раҳмонга самимий миннатдорчилик билдирди.

«Биз ушбу ташрифга катта аҳамият берамиз, чунки икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ муҳим масалалар кўриб чиқилади. Муҳокама қилиш учун етарлича масалалар мавжуд. Ўтган йили пандемияга қарамай, ўзаро савдо 800 миллион долларга етди. Бу бизнинг савдо-иқтисодий соҳаларда ҳали ҳам катта салоҳиятга эга эканлигимизни кўрсатади. Албатта, биз ҳам бир қатор таклифларни берамиз. Шунингдек, сизнинг таклифларингизни тинглашга тайёрмиз», - Қозоғистон Президенти.


Халқаро кун тартибидаги масалаларга тўхталиб, Қозоғистон Президенти икки мамлакатнинг БМТ, ШҲТ ва ЕХҲТ доирасидаги муваффақиятли ҳамкорлигини таъкидлади. Шунингдек, Президент Тожикистон раҳбарига Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференцияда Қозоғистон ташаббусларини доимий қўллаб-қувватлаётганлиги учун миннатдорчилик билдирди ва Тожикистонни ушбу нуфузли тузилмага 2018-2020 йилларда муваффақиятли раислик қилгани билан табриклади.

«Умуман олганда, биз барча соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта имкониятга эгамиз. Қозоғистон ва Тожикистон қардош мамлакатлардир. Бу муболаға эмас», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ўз навбатида, Эмомали Раҳмон Қасим-Жомарт Тоқаевга Тожикистонга ташрифи учун самимий миннатдорчилик билдирди.

«Тожикистон-Қозоғистон муносабатлари ҳамкорликнинг барча соҳаларида жадал ривожланмоқда. Қозоғистон Тожикистоннинг иккинчи йирик савдо-иқтисодий шеригидир. Маънавий, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда. МДҲ, ШҲТ, КХШТ ва ОЎҲИЧ доирасидаги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда», - деди Тожикистон Президенти.


Эмомали Раҳмон икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларнинг барча соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.



Эслатиб ўтамиз, 19-20 май кунлари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлади.

Сўнгги хабарлар