Қозоғистон ва Сингапур ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни очиш ишлари олиб борилмоқда

None
ASTANA - SINGAPUR. Kazinform - Парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейсларни кўпайтириш доирасида Қозоғистон ва Сингапур оʻртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Шундай қилиб, Қозоғистон ва Сингапур авиация маъмуриятлари ўртасида видеоконференсалоқа орқали музокаралар бўлиб ўтди. Қозоғистон делегациясига Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев, Сингапур делегациясига Фуқаро авиацияси маъмурияти бош директори Хан Кок Хуан бошчилик қилди.

Музокаралар чоғида Қозоғистон томони тўғридан-тўғри рейсларга қизиқиш билдирган ва Сингапур авиакомпанияларига Қозоғистонда «очиқ осмон» режимидан, жумладан, ҳаво эркинлигининг «бешинчи даража» ҳуқуқидан фойдаланишни таклиф қилган. Сингапур томони «очиқ осмон» режимини олқишлади ва бу таклиф Сингапур авиакомпаниялари билан биргаликда ишлаб чиқилишини айтди.

Томонлар 2023 йил июль ойида Сингапур авиакомпаниялари ва «Сингапур-Чанги аэропорти» иштирокида бўлиб ўтадиган учрашувда ҳаво қатновини очиш масаласини муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олдилар.

Шу билан бирга, Сингапур томони Сингапур Фуқаролик авиацияси академиясида малака ошириш имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Қозоғистон томони «Эйр Астана» авиакомпаниясининг мамлакатлар ўртасида парвозларни йўлга қўйиш режаларини мамнуният билан қайд этди.

Сўнгги хабарлар