Қозоғистон ва Швейцария ўртасида заргарлик буюмлари савдосига қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Конфедерацияси Федерал кенгаши ўртасида қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотларга синов белгисини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун маъқулланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу келишувдан кўзланган мақсад икки давлат ўртасида қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотлар айланмасини оптималлаштиришдан иборат. Қонун икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва маҳаллий заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Битим Қозоғистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар савдосини ривожлантиришга, шунингдек, металл таркибини қайта текшириш ва қўшалоқ маркалаш тартибини оптималлаштиришга хизмат қилади.

Ушбу қадамлар заргарлик буюмларини экспорт қилишда маъмурий юкни камайтиради.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар