Валюталар курси:
    usd/kzt 467.99 eur/kzt 488.82

    rub/kzt 7.7 cny/kzt 65.06
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Қозоғистон ва Сейшел ороллари ўртасида тўғридан-тўғри рейс очилади

30 Сентябрь, 23:05

ASTANА. Кazinform – Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев ва Сейшел ороллари транспорт вазири Энтони Дерьякуес ўртасидаги учрашувда Қозоғистон ва Сейшел ороллари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов очиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб хабар беради.

Музокаралар натижасида томонлар тарихда илк бор меморандум имзоладилар, унга кўра икки давлатнинг белгиланган ташувчилари мамлакатлар ўртасида ҳар томондан исталган турдаги ҳаво кемалари билан 7 тадан мунтазам рейсларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Вазир Энтони Дерьякуеснинг сўзларига кўра, «Эйр Сейшел» миллий авиакомпанияси имзоланган ҳужжат асосида келаси йилнинг январ ойида Виктория-Алмати йўналиши бўйича мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри рейс очишни режалаштирмоқда.

Томонлар икки мамлакат ўртасида туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун тўғридан-тўғри ҳаво қатнови муҳимлигини таъкидладилар.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар