Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги авиақатновлар уч баробар ортади

None
ASTANA. Kazinform – Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) Ассамблеясининг 41-сессияси доирасида Қозоғистон ва Саудия Арабистони фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳокимият вакиллари ўзаро музокаралар ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев ва Қиролликнинг Ҳаж ва умра вазири Тауфик бин Фаузан бин Муҳаммад Ал Рабианинг учрашувида томонлар Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш механизмларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун тўғридан-тўғри ҳаво қатнови муҳимлигига ҳам эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича махсус ҳужжат имзоланди. Унга кўра, икки давлат ўртасида мунтазам йўловчи қатновлари сони ҳафтасига 4 тадан 14 тагача, яъни 3 баробарга кўпаяди.

Қозоғистон томони 2022-2023 йиллар кузги-қишки навигация мавсумида бир қатор маҳаллий авиакомпаниялар томонидан мунтазам йўловчи ташишни ташкил этишни режалаштирмоқда. Хусусан, «Air Astana» Алмати-Мадина йўналишида, «Fly Arystan» эса Ақтау-Мадина йўналиши бўйича ҳафтасига 2 марта мунтазам чартер рейсларни амалга оширади. Шунингдек, маҳаллий SCAT компанияси Алмати-Жидда йўналишида ҳафтасига икки марта ҳаво қатновини ташкил қилишни режалаштирмоқда.

Саудия Арабистонининг Fly Nas авиаташувчиси эса Жидда – Алмати йўналишида мунтазам рейс очишни режалаштирмоқда.

Учрашув сўнгида делегация вакиллари тўғридан-тўғри ҳаво қатновларининг очилиши давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлаб, бу борадаги ишларни давом эттиришга ваъда беришди.




Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар