Қозоғистон ва Саха туркий халқларнинг келиб чиқиши ҳақида тарихий фильм суратга олиш мумкин

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Саха (Якутия) Республикаси раҳбари Айсен Николаев савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сармояларни жалб қилиш ва маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради primeminister.kz.

Алихан Смаилов Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш доирасидаги муҳим вазифалардан бири ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш эканлигини таъкидлади.

2022 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 24 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга кўпдир.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, бу суръатда яқин йилларда бу кўрсаткични 30 миллиард долларга етказиш имконияти мавжуд.

Шу билан бирга, у Якутия билан ўзаро юк ташиш ҳажмини ошириш йўналишида катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

2022 йилнинг январ-ноябр ойларида товар айланмаси қарийб 80 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан ўн баробар кўпдир.

Бош вазир, шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг муҳим қисми маданий-гуманитар соҳа, хусусан, кинематография соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик эканлигини таъкидлади.

«Турки халқларнинг келиб чиқиши ва шаклланиши ҳақида муштарак тарихий лойиҳа тайёрлаш мумкин. Бундай имидж лойиҳасининг амалга оширилиши жамиятда Евроосиёдаги кўчманчи халқларнинг маданияти ва тилига, уларнинг она меросига бўлган қизиқишни ошириш имконини беради»,

— деди у.

Ўз навбатида, Айсен Николаев иқтисодиётнинг турли соҳаларида бўлгани каби рақамли технологиялар соҳасида ҳам янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконияти юқори эканлигини айтди.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар