Қозоғистон ва Россиянинг умумий қиймати 3 млрд доллар бўлган 9 та йирик қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда - Ҳукумат

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ХII «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси экспозицияси билан танишди ва унинг очилишида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform Ҳукуматнинг Теlegram-каналига таяниб.

4-7 июл кунлари Екатеринбургда «Саноатга ўтиш: хавф-таҳдидлардан янги имкониятларга» мавзусидаги кўргазма бўлиб ўтади. ҚР Ҳукумати раҳбари Қозоғистон делегатларининг ушбу майдонда учрашиши, саноатни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, конструктив таклиф ва фикр алмашиш, кўплаб масалалар бўйича ўзаро мақбул ечимларга эришиш яхши анъанага айланганини таъкидлади.

«Мамлакатларимиз ўртасида саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорлик юқори суръатда бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Қозоғистон-Россия саноат кооперацияси соҳасида қўшма ҳаракатлар дастурининг амалга оширилиши бунга сезиларли туртки берди», — деди Алихан Смаилов.

Шу тариқа, умумий қиймати қарийб 450 миллион долларга тенг 13 та йирик лойиҳа, жумладан, енгил вагонлар, электровозлар ва тракторлар ишлаб чиқариш ҳамкорликда амалга оширилди. Умумий қиймати 3 млрд доллар бўлган яна 9 та йирик қўшма лойиҳа амалга оширилиш босқичида.

Алихан Смаилов Қозоғистон ва Россия илмий-техникавий, инновацион ва саноат соҳаларида ҳамкорлик қилишга қаратилган янгиланган технологик базани яратиш бўйича ҳамкорликни бошлаганини эслатди.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, бунинг учун Қозоғистонда саноат ўсишини рағбатлантириш учун зарур ҳуқуқий ва институционал асос, жумладан, етарли миқдорда хомашё етказиб бериш механизми ва узоқ муддатли шартномалар воситаси мавжуд.


Сўнгги хабарлар