Қозоғистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари қандай масалаларни муҳокама қилди

None
Фото: primeminister.kz
SOCHI. Kazinform – Россиянинг Сочи шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши доирасида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин учрашди, дея хабар беради Kazinform Primeminister.kz сайтига таяниб.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, сармоявий ҳамкорлик, саноат кооперацияси, истиқболли транспорт йўлаклари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, энергетика, таълим, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

ҚР Бош вазири икки давлат раҳбарларининг фаол сиёсий мулоқоти Қозоғистон-Россия ҳамкорлигининг бутун спектрида юқори динамикани таъминлаётганини таъкидлади.

photo

Алихан Смаилов Россия Қозоғистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкори эканлигини таъкидлади. Ўтган йил якунларига кўра, товар айланмаси 6 фоизга ошган. Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича эса ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ошган.

«Биз ушбу ижобий тенденция янада ривожланишини кутяпмиз», – деди ҚР Ҳукумати раҳбари.

Шунингдек, у мамлакатлар ўртасидаги сармоявий ҳамкорликнинг юқори даражасини қайд этди. Сўнгги 17 йилда Россиядан Қозоғистонга киритилган тўғридан-тўғри сармоя ҳажми 20 миллиард долларга етди. Қозоғистоннинг Россияга киритган сармояси қарийб 6 миллиард долларни ташкил этди.

Алихан Смайиловнинг айтишича, бу динамикага саноат кооперацияси хизмат қилган. Хусусан, Қозоғистонда Россиянинг «Еврохим», «Лукойл», «ЭФКО», «Татнефть» ва бошқа етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритяпти.

«Қозоғистон ва Россия корхоналари янги инновацион ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга тайёр. Ўтган йили имзоланган умумий қиймати 9 миллиард долларлик 29 та янги лойиҳа бўйича 12,5 мингга яқин иш ўрни яратиш имконини берадиган қўшма чора-тадбирлар дастури бунинг ёрқин далили. Икки давлат ўртасида умумий қиймати 22 миллиард доллардан ортиқ бўлган 100 дан ортиқ саноат кооперацияси лойиҳаси мавжуд. Ҳар йили ўнлаб янги лойиҳалар қўшиляпти», – деди ҚР Бош вазири.

Ўз навбатида, Михаил Мишустин Россия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар кўп асрлик дўстликка асосланиб, миллий иқтисодиётларни ривожлантириш, шунингдек, икки давлат халқи фаровонлигини оширишга қаратилганини таъкидлади.

photo

«Қозоғистон билан ҳамкорлик биз учун жуда муҳим, мен буни асосий устувор йўналиш деб атаган бўлардим. Савдо-иқтисодий ҳамкорлигимиз муваффақиятли ривожланяпти. Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми рекорд даражага етди. Бугунги кунда саноат, муҳандислик, энергетика ва транспорт инфратузилмаларида янги ишлаб чиқариш занжирларини яратишни жадаллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун Россия ва Қозоғистоннинг иқтисодий, саноат ва технологик салоҳиятининг ўзаро тўлдирилиши яхши асос бўлиб хизмат қиляпти», – деди Михаил Мишустин.

photo


Сўнгги хабарлар